Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ва Нетаньяҳу Эроннинг «ёмон таъсирига» қарши курашиш ҳақида келишиб олди
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу телефон орқали ўзаро мулоқот давомида Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Оқ уй сайтидаги баёнотда айтилади.
«Президент Трамп АҚШ Исроил хавфсизлигига содиқ эканини тасдиқлади, ҳамда икки етакчи Эроннинг ёмон таъсири ва унинг беқарорлаштирувчи ҳаракатларига қарши курашиш учун биргаликда ишлашга қарор қилди», - дея хабар қилинади ҳужжатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Эрон томонидан Яманда исёнчи ҳусийлар қўллаб-қувватланаётганидан норози экани хабар берилганди. «Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси сиёсий жараённи қўпоришда давом этмоқда, минтақада жанговар ҳаракатларни келтириб чиқаряпти ва вазиятни беқарорлаштирмоқда. Улар ҳусийлар ва бошқаларга қурол етказиб беряпти», - дейилади Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг баёнотида.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
20:05 / 10.06.2026
Кўринмас фронт: Исроил ва Эроннинг кибер уруши
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:15 / 09.06.2026