Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахтиёр Саидов Мўғулистондаги элчи этиб тайинланди
Ўтган йилнинг ёзидан бери Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси вазифасида ишлаб келаётган Бахтиёр Саидов бир вақтнинг ўзида Мўғулистондаги (қароргоҳи Пекинда жойлашган) элчи этиб тайинланди.
4 апрель куни Бахтиёр Саидов Мўғулистон президенти Халтмаагийн Баттулгага ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси хабар берган.
Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзбек-мўғул муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қизиқиш билдирди.
Мавзуга оид
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
07:22 / 09.05.2026
Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди
07:24 / 06.05.2026
Ўзбекистоннинг Жазоирдаги биринчи элчиси тайинланди
10:07 / 20.04.2026