Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда 9 нафар немис велосипедчисини машина босиб кетди
Испаниянинг Майорка оролида бир гуруҳ велосипедчиларни автомобил уриб кетди. Бунинг оқибатида 9 нафар германиялик жароҳат олди. Бу ҳақда ABC нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, воқеа Капдепера вилоятида 5 апрель эрталаб юз берган. Porsche Cayenne автомобили ҳайдовчиси номаълум сабабларга кўра велосипедчиларни босиб кетган. Машина рулида 30 ёшлар атрофидаги испаниялик бўлган.
“9 велосипедчидан икки нафари жиддий, 7 нафари енгил жароҳат олган”, деб маълум қилган нашр.
Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Йўл полицияси воқеа тафсилотларини ўрнатиш учун тергов бошлаган.
Мавзуга оид
18:49 / 08.07.2026
Трамп НАТОда: Испания билан савдони узиш ва Гренландияни эгаллаш даъвоси
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026