Жаҳон | 18:00 / 05.04.2018
16828
1 дақиқада ўқилади

Кремль Путин ва Эрдўған нимани муҳокама қилганига ойдинлик киритди 

Фото: Reuters

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Россия ва Туркия президенти Владимир Путин ҳамда Ражаб Тоййиб Эрдўған савдо-иқтисодий муносабатлар масаласини муҳокама этган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Ушбу ҳолатда, янада кенгроқ даражада, ҳадли режимда савдо-иқтисодий муносабатларнинг икки томонлама жиҳатлари муҳокама этилган, жумладан қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам», - дея жавоб берган Песков икки етакчи учрашувида турк томатларини етказиб бериш мавзуси кўтарилганига оид саволга жавоб қайтариб.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Сурияга Россия, Эрон ва Туркиядан бошқа ҳеч ким ёрдам бермаётгани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид