Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурсултон Назарбоев нефтни қайта ишловчи янги завод қурилиши устувор масала эканлигини айтди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда нефтни қайта ишловчи янги завод қурилиши муҳимлигини таъкидлаб ўтди. У бу ҳақда “Тенгизшевройл” нефть-газ компаниясининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирдаги нутқида айтиб ўтди.
“Нефть ва газ нархларининг тез ўзгараётгани, муқобил технологиялар ривожланиши сабабли нафақат нефтни сотиш, балки нефть ва газни чуқур қайта ишлаш масаласи турибди. Қозоғистон бундан манфаатдор. Chevron бу йўналишда катта тажрибага эга. Ишончим комилки, Chevron ҳар доимгидек бу йўналишдаги ишни қўллаб-қувватлайди”, деб айтган Назарбоев.
“Бугунги учрашувда ҳукуматга Chevron билан бирга нефтни қайта ишлаш корхоналарини қуриш масалаларини кўриб чиқиш зарурлигини айтдим. Қозоғистонни импорт нефть маҳсулотлар олиб кириш тобелигидан чиқариш учун биринчи ўринда нефтни қайта ишловчи янги завод қурилиши масаласи туради”, деб айтган Қозоғистон президенти.
“Тенгизшевройл” компанияси 1993 йилда Қозоғистон ҳукумати ва Chevron компания ўртасидаги келишувга кўра Тенгиз конини ўзлаштириш учун ташкил этилган.
Мавзуга оид
23:30 / 07.11.2025
Саудия Арабистони Ҳиндистон ва Хитой учун нефтга чегирмалар эълон қилди
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025
Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазирини табриклади
23:09 / 29.09.2025