Спорт | 20:21 / 05.04.2018
7508
2 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Нефтчи» қаторасига учинчи ўйинда мағлуб бўлди

Фото: FC Neftchi

Суперлига 5-турида Фарғонанинг «Нефтчи» клуби Олмалиқнинг ОКМК клуби билан беллашди.

Ўйин тенг курашлар остида кечди, аммо меҳмонлар қарши ҳужумларда рақибни кўпроқ жазолашга муваффақ бўлишди. Натижада, ўйин ОКМК клубининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. «Нефтчи» эса қаторасига учинчи ўйинда ютқазди.

Бу натижадан сўнг, ОКМК 7 очко билан 5-ўринга чиқиб олди. «Нефтчи» 2 очко билан 11-ўринда қолди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 5-тур

«Нефтчи» – ОКМК 1:3 
Голлар: 
Жалил Кимсанов (79) - Лутфулла Тўраев (49), Вадим Чемиртан (63), Йован Жокич (90+3, пен).

«Нефтчи»: 77. Виталий Мирний, 3. Шукурали Пўлатов, 5. Жалил Кимсанов, 9. Абдул Азиз Юсупов (8. Аббосбек Махситалиев, 61), 10. Анвар Бердиев (6. Отабек Аҳмаджонов, 82), 20. Ҳусниддин Ғофуров, 22. Абдужамол Исроилов, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 27. Даврон Маматов (19. Авазбек Ўлмасалиев, 59), 55. Аваз Агалиев, 95. Достон Турсунов.
ОКМК: 33. Павел Матяш, 2. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 4. Хуршидбек Мухторов, 8. Музаффар Музаффаров (5. Дилшод Жўраев, 83), 9. Зафар Полвонов (87. Вадим Чемиртан, 29), 10.Шоҳназар Норбеков (22.Абдумалик Абдуллаев, 86), 13.Лутфулла Тўраев, 15.Владимир Бубанья, 19.Владислав Касминин, 23.Йован Жокич, 24.Жавлон Гусейнов
Огоҳлантиришлар: Ҳусниддин Ғофуров (32), Владислав Касминин (37), Вадим Чемиртан (58).

Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), Д.Каримов (Тошкент).

Мавзуга оид