Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети қошида Олий адабиёт курси ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети қошида Олий адабиёт курсини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқулланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018 йилнинг 1 августига қадар Олий адабиёт курси мутахассисликлари бўйича тегишли малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди.
Белгилаб қўйилишича, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Олий адабиёт курсига бакалавр даражасига эга бўлган ва адабиёт соҳасида ўз ижодий қобилиятини намоён этган ижодкорлар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ танлов асосида қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан келишилган ҳолда, Олий адабиёт курсига йиллик қабул квоталарини (40 фоизи бюджет ва 60 фоизи тўлов-контракт бўйича) белгиланган тартибда шакллантиради.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
18:24 / 06.06.2026
Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров вафот этди
15:07 / 01.06.2026
Президент: Адабиёт ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлашнинг янги босқичи бошланади
08:32 / 17.03.2026