Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим автомобилларнинг «Қамчиқ» довонидан ўтиши тақиқланади
«Қамчиқ» довони орқали юк автомобиль машиналарининг ҳаракатланиши ва йўловчиларга қулай шароит яратиш, шунингдек, сўнгги пайтда автопарклар янги русумли юк ташиш автомобиллари билан тўлдирилганини инобатга олиб, ишлаб чиқарилганига 20 йил тўлган юк ташиш ва тирковичли автомобиллар довондан ўтиши тақиқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида шундай дейилади.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов томонидан имзоланган қарорда «Қамчиқ» довонидан ишлаб чиқарилганига 20 йил тўлган юк ташиш ва тирковичли автомобилларнинг ўтиши тақиқлангани билдирилган.
Қарорда таъкидланишича, вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни 1 ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириши назарда тутилмоқда.