Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир йил давомида Ўзбекистон чегарасидан қанча чет эллик фуқаро ўтгани маълум бўлди
Фото: KUN.UZ
2017 йилда Ўзбекистоннинг чегара назорат пунктлари орқали 22 миллиондан зиёд киши, шу жумладан 7 миллионга яқин хорижий фуқаролар ўтди. Бу ҳақда CA-news ЎзА’га асосан хабар тарқатди.
Мамлакатда 69 та чегара назорат пунктлари мавжуд бўлиб, Афғонистон билан чегарада учта чегара пункти, Қозоғистон билан – 12та, Қирғизистон билан – 16та, Тожикистон билан – 16та ва Туркманистон билан чегарада 10та бор.
2017 йилда 4 940 чегарабузар қўлга олинди, 48,97 кг гиёҳванд моддалар ва 285 дона қурол ушланди, 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдорда валюта олиб қўйилди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 51 мамлакат фуқаролари учун туристик визалар беришнинг соддалаштирилган тартиби мавжуд бўлиб, 16 мамлакат фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз тартиб ўрнатилди.
Мавзуга оид
07:25 / 19.01.2026
Европадаги энг узун қуруқлик чегаралари: инфографика
20:27 / 14.01.2026
АҚШ 75 мамлакат фуқаролари учун виза беришни тўхтатади
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
12:44 / 07.01.2026