Хитойда интернет-дўконлар орқали Инжил сотиш тақиқланди
Хитой ҳукумати интернет-дўконларда Инжил сотишни тақиқлади. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда. Нашр маълумотларига кўра, йирик ритейлерлар Инжил сотишни тўхтатган.
Нашр Инжил сотилиши тақиқланишини Хитойнинг “азалдан коммунизмга қарши бўлган” Ватикан билан муносабатлари ёмонлашгани билан боғлаган. Бироқ Инжилни черков дўконларида ҳали ҳам сотиб олиш мумкин.
South China Morning Post нашрининг таъкидлашича, WeChat’даги насроний китоб дўкони 5 апрелга ўтар кечаси ўчириб ташланган.
Иккита онлайн-дўкон вакилларининг маълум қилишича, харидорлар Инжилни шахсий мурожаат орқали сотиб олишлари мумкин, бироқ Taobao’да Инжил оммавий каталоглардан олиб ташланган.
Шу билан бирга бошқа динларга оид китобларни онлайн сотиб олиш имкони сақланиб қолган. Мисол учун, даочилик ва буддавийлик динлари китобларини, Қуръони Каримни онлайн харид қилиш мумкин.
Таъкидланишича, 2014 йилдан 2016 йилгача Хитой вилоятларидан бирида черковлардан 1500 дан кўпроқ хоч олиб ташланган. South China Morning Post’нинг таъкидлашича, Хитой компартияси “хорижий кучларга” мамлакатнинг диний фаолиятига таъсир қилишга ижозат бермайди.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023