Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилояти ҳокими Амир Темур таваллудини нишонлаш бўйича ўз тавсиясини берди

Айни кунларда Ўзбекистон бўйлаб Соҳибқирон Амир Темур таваллуди санасига бағишланган турли тадбирлар, ободончилик ва ушбу кун тантанаси билан боғлиқ бошқа ишлар олиб борилмоқда. Ўзбек миллати учун Амир Темур сиймоси юксак сийратга эга эканлиги сир эмас. Президент Шавкат Мирзиёевнинг аждодларимиз ҳаётини ва ижодини ўрганишда ўзгача ёндашиш кераклиги ҳақидаги тавсияси бугун амалда ўз ифодасини топмоқда. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг KUN.UZ'га билдиришича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев Соҳибқирон таваллудини янгича руҳда, янгича ёндашув асосида нишонлаш бўйича турли чора-тадбирлар олиб бормоқда. Вилоят ҳокими бу борада фикр билдирар экан, жумладан, шундай деди:
- Амир Темур таваллуд кунини Қашқадарё вилоятидаги ҳар бир хонадон, ҳар бир оила нишонласа, ўсиб келаётган авлодга катта ибрат бўлади. Чунки бу фарзандларимизга қандай буюк зотларнинг авлодлари эканимизни эслатиб, муносиб ворислар бўлиб етишишга ундайди. Амир Темур ҳаёти ва фаолияти, қолдирган мероси миллий ўзлигимизни англашда миллий ғуруримизни шакллантиришда, халқимизнинг жипслигини таъминлашда, ҳар бир ишда адолатли бўлишда аҳамияти ҳеч қачон пасаймайдиган мактабдир.

Биз, қашқадарёликлар, халқимизга намуна кўрсатиб Амир Темур таваллуд кунини ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, конференциялар ўтказишдан ташқари, ҳар бир оилада нишонласак номини, қилган ишларини, “Тузуклари”ни эсласак миллий онгимиз ўсишига, жипслигимиз мустаҳкамланишига сезиларли ҳисса қўшган бўлар эдик.
Мен вилоятимиз аҳлига, жамоатчилигига улуғ бобомиз хотирини ҳар йили 9 апрелда хонадонларда нишонлашни тавсия этаман. Бу оддий Қуръон тиловати ва дуо бўладими ёки Темур “Тузуклари”ни оилавий мутолаа қилиш бўладими ёки Темурга бағишланган бирор адабий, илмий-оммабоп китоб муҳокамаси бўладими, фарқи йўқ. Асосийси, Темур хотираси, мероси ва руҳи фарзандларимиз онги ва қалбидан жой олсин.
Сарвар Анвар ўғли,
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
22:09 / 12.06.2026
Саида Мирзиёева Амир Темур ҳақидаги “Адолат фасли” спектаклига юқори баҳо берди
19:37 / 04.06.2026