Жамият | 20:48 / 06.04.2018
235083
1 дақиқада ўқилади

Никоҳдан ажрамоқчи бўлган эр-хотин янги тартибга бўйсуниши лозим

ФҲДЁ органи эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза берилган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилиши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарорида шундай дейилади.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов томонидан имзоланган қарорда никоҳдан ажратиш тўғрисида ариза берган эр-хотин МФЙ ҳузурида ташкил этилган яраштириш комиссиясини бу ҳақда огоҳ қилиши шартлиги белгилаб қўйилмоқда.

Қарорда таъкидланишича, вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни 1 ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириши назарда тутилмоқда.

Мавзуга оид