Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Қозоғистондан кириб келаётган сут устидан назорат кучайтирилди
Россиянинг Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини назорат қилиш хизмати ҳудудий бошқармаларга Қозоғистондан кириб келаётган сут маҳсулотлари устидан назоратни кучайтириш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда хизмат сайтида хабар қилинади.
«Россельхознадзор ҳудудий бошқармаларга ушбу маҳсулотга нисбатан унинг қаерда ишлаб чиқарилгани бўйича назоратни кучайтириш ҳақида топшириқ берди», - дея маълум қилишган Россельхознадзордан.
Хизматдан таъкидлашларича, Россельхознадзор томонидан ўтказилган таҳлил доирасида 2018 йилнинг илк уч ойи давомида Қозоғистон Республикасидан Россияга 4041 тонна сут маҳсулоти етказиб берилгани, бу аввалги 5 йилдаги етказиб бериш ҳажмларидан кўплиги аниқланди.
Мавзуга оид
10:35
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
09:50
Сумидаги ҳужумда беш ёшли қизалоқ ва онаси ҳалок бўлди
21:48 / 03.07.2026
Украина Россияни тинчликка мажбурлаш операциясини бошлади - NYT
21:11 / 03.07.2026