Жамият | 17:45 / 06.04.2018
4499
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда “Хизмат-беминнат” лойиҳаси доирасида учта бепул курс фаолият юритишни бошлади

ЎзМТДП Жиззах вилоят, Шароф Рашидов туман Кенгаши ташаббуси билан туманда “Хизмат-беминнат” лойиҳаси доирасида учта бепул курс фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ёғоч ўймакорлиги, тикувчилик ва рассомчилик бўйича очилган тўгаракларга 11 нафар уюшмаган ёшлар қамраб олинди. Эндиликда ёғоч ўймакорлиги бўйича Ҳилола Акрамова, тикувчилик бўйича Сурайё Исаева, рассомчилик бўйича Муҳайё Бекбобоева ёшларга сабоқ беради.  

- Минг афсуски бугунги кунда ёшлар ўртасида безорилик ва жиноятчиликлар кўплаб содир этилмоқда. Буларнинг замирида, энг аввало, уюшмаган ёшларнинг бандлиги таъминланмаганлиги ётибди. Агар киши бирор фойдали меҳнат билан машғул бўлса, янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, “ғирт бекорчи” бўлмаса, унинг онгида ҳар хил бўлмағур фикрлар ва вайронкор ғоялар пайдо бўлмайди, - дейди ЎзМТДП Ш.Рашидов туман Кенгаши раиси Дурдона Абдуалиева. - Маълум бир таълим муассасасида таҳсил олаётган ўғил-қизлар шундоқ ҳам эътибор ва доимий назоратда бўлади. Бизнинг асосий мақсадимиз уюшмаган ёшларни қамраб олиб, уларни таълим ва касб-ҳунарга йўналтиришдан иборат. Шу орқали биз жамиятда соғлом маънавий муҳитни барқарорлаштиришимиз мумкин. “Бир болага етти маҳалла ота-она” деганларидек, бу ёшларнинг барчаси бизнинг ўғил-қизларимиз, бизнинг болаларимиз, келажаги порлоқ ватанимизнинг эгалари улар.

Фото: ЎзМТДП Матбуот хизмати
Фото: ЎзМТДП Матбуот хизмати
Фото: ЎзМТДП Матбуот хизмати
Фото: ЎзМТДП Матбуот хизмати

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид