Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда одамлар юк машинасида босиб кетилди
Германиянинг жанубидаги Мюнстер шаҳрида юк машинаси одамларни босиб кетиши оқибатида 50 га яқин одам жабр кўрди.
Маълум қилинишича, юк машинаси ҳайдовчиси шаҳар марказидаги кўчада кафе столлари атрофида ўтирган одамларни босиб кетган. Оқибатда 3 киши ҳалок бўлган, 6 нафар жароҳатланганнинг аҳволи оғир. Полиция воқеани теракт сифатида таснифламоқда.
Воқеа жойида махсус операция олиб борилмоқда. Полиция шаҳар марказини тўсиб қўйган. Таъкидланишича, полициячилар портловчи модда қидиришмоқда.
Охирги икки йилда Европада пиёдаларнинг қасддан машинада босиб кетилиши ҳолатлари кўплаб юз берди. Ушбу ҳужумлар одатда марказий майдонларда оммавий тадбирлар вақтида амалга оширилади ва кўплаб қурбонларга олиб келади. Бундай ҳужумлар Франция, Германия, Испания, Буюк Британия ва бошқа давлатларда содир этилган.