Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолияти танқидий баҳоланди
Қуролли Кучлар академиясида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг 2018 йилнинг биринчи чорак якунларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мудофаа вазирининг ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари полковник Азизбек Икрамов, кенгаш аъзолари ва унинг минтақавий бўлинмалари раислари, ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонлиги ва шахсий таркиб билан бевосита маънавий-маърифий йўналишда ишларни ташкиллаштириш учун маъсул бўлган офицерлар иштирок этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилишда кенгаш ва минтақавий бўлинмалар фаолияти, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда кенгаш олдида турган вазифалар, Ёшарни ҳарбий-ватанпаварлик руҳида тарбиялаш концепцияси доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маърузалар тингланди. Унда Жамоатчилик кенгашининг айрим аъзолари ҳамда минтақавий бўлинма аъзоларининг фаолияти танқидий нуқтаи назардан баҳоланди. Кенгаш низоми ва қабул қилинаётган режалар ҳамда бошқа ҳужжатларда кенгаш аъзоларининг вазифалари белгиланган бўлсада, улар томонидан ташаббус билан ҳарбий қисмларда тадбирлар ўтказилмагани, фақатгина таклиф асосида Қуролли Кучлар ҳаётидаги муҳим воқеаларга қатнашиб келинаётгани таъкидланди.
Тадбир сўнгида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ва унинг Минтақавий бўлинмаларининг фаолиятини кучайтириш бўйича истиқболдаги режалар белгиланди.
Мавзуга оид
13:18 / 13.08.2024
Солиқ қўмитаси йирик корхоналарнинг маҳаллий бюджетга тўловларини ҳисобга олиш тартибини жорий қилади
18:00 / 12.08.2024
Қувватидан тўлиқ фойдаланилмаётган ўқув бинолари ёшларни ўқитиш шарти билан тадбиркорларга ижарага берилади
17:13 / 12.08.2024
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди
16:34 / 12.08.2024