Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда одамларни босиб кетган ҳайдовчи ҳақида тафсилотлар маълум қилинди
Германиянинг Мюнстеридаги кафега ташриф буюрганларни юк машинада босиб кетган ҳайдовчи Германия фуқароси бўлиб чиқди. Бу ҳақда Sueddeutsche Zeitung нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, гап 1969 йилда туғилган, руҳий муаммоларга эга бўлган эркак ҳақида кетмоқда. Таъкидланишича, гап теракт ҳақида бормаяпти.
Ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган. Айни вақтда полиция унинг уйида тинтув ўтказмоқда. Полициячилар у ерда портловчи модда бўлиши мумкинлигидан хавотирланишмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, воқеа оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 20 киши жабр кўрган.