Словакия бош вазири ўз атрофидагиларни махсус текширувдан ўтказмоқда
Словакиянинг янги бош вазири Петер Пеллегрини махсус хизматлардан ўз атрофида ишлайдиган кишиларни текширишни сўради. Бунга ҳукуматдан яқиндагина ишдан кетган ходимларнинг Италия мафияси билан алоқада бўлганига доир шубҳа-гумонлар сабаб бўлган.
21 февраль куни сиёсатчиларнинг жиноят олами билан алоқаларини ўрганиш билан шуғулланаётган журналист Яна Куциак ўлдирилганидан кейин Словакияда сиёсий инқироз кузатилди. Аҳолининг оммавий норозилик намойишлари ва президент Андрей Киски ҳамда мухолифат партиялар танқидидан кейин ҳукумат аппаратидаги қатор ходимлар эгаллаб турган лавозимларини тарк этишларига тўғри келди. ИИВ раҳбари, бош вазир Роберто Фицо шулар жумласидандир. Қайта ташкил этилган ҳукуматга Петер Пеллегрини бошчилик қилди, у бунга қадар бош вазир ўринбосари сифатида фаолият юритган.
"Махсус хизматлардан собиқ бош вазир (Фицо) унинг канцеляриясида Италия мафиясининг Словакиядаги вакиллари билан алоқадор шахслар борлигидан хабардор бўлганми ёки йўқ - билиш учун барча имкониятларимни ишга соламан", - деди Пеллегрини "Шанба кунги мулоқотлар" телекўрсатувида.
Шунингдек у айни дамда ҳукумат аппаратида ишловчи ходимларининг махсус текширувдан ўтказилишига эришмоқчи эканини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
23:59 / 08.10.2024
Словакия бош вазири ОАВни назорат қиладиган бошқарма тузиш кераклигини айтди
11:00 / 08.10.2024
Словакия бош вазири Украинанинг Евроиттифоққа киришини қўллаб-қувватлашини билдирди
22:37 / 07.10.2024
Словакия бош вазири Брюсселга «ракета зарбаси беришга» чақирди
20:12 / 27.09.2024