Водийнинг яна бир шаҳрида “Ҳуқуқий ахборот кунлари” сайл кўринишида ўтказилди
Адлия вазирлигининг ташаббуси билан жорий йилнинг 6-8 апрель кунлари Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида “Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши керак!” шиори остида “Ҳуқуқий ахборот кунлари” ўтказилди.
Адлия бошқармаси ходимлари, адвокатлар ва бошқа давлат органлари ходимларидан иборат 10 та “Ҳуқуқий тарғибот гуруҳлари” тузилди ва улар фуқаролар билан мулоқот олиб боришди.
Аҳоли билан мулоқот жараёнида манзилли ҳуқуқий тарғибот ўтказишга алоҳида эътибор берилди. Яъни, фуқаролардан Адлия органларига, Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар, интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали келаётган саволлар таҳлили орқали аҳоли учун бугунги кунда долзарб мавзулар аниқлаб олинди ва тарғибот асосан ана шу мавзулар бўйича олиб борилди. Бундай долзарб мавзулар коммунал хизматлар соҳаси, томорқа ер участкаларидан фойдаланиш, моддий ёрдам олиш, арзон уй-жой олиш, ишга жойлашиш, меҳнат миграцияси каби кўп учрайдиган масалалардан иборат бўлди.
Бундан ташқари, аҳоли билан мулоқот давомида янги қабул қилинаётган қонунлар, Президент қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳақида аҳолига маълумот бериш билан бирга адвокатлар, давлат ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини жалб қилган ҳолда фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, зарур ҳолатларда сайёр нотариал ҳаракатлар амалга оширилди.
Тадбир давомида ҳар бир ҳуқуқбузарликнинг салбий оқибати борлигини аҳолига етказиш, уларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш мақсадида оилавий ажримлар, мулкий низолар, транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши каби кўп учрайдиган ҳуқуқбузарликлар юзасидан сайёр судлар ташкил этилди.
Тадбирнинг учинчи куни Қувасой шаҳрининг хиёбонида ташкил қилинди ва сайилга айланиб кетди.
Ҳиёбонга жойлаштирилган 70 турдан ортиқ плакатлар, тарқатилган 44 турдаги буклетларда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилувчи маълумотлар халчқил, содда ва тушунарли шаклда намойиш этилди.
Бундан ташқари, тадбирга шаҳар аҳолиси орасидан Олтин тўйини нишонлаган намунали оилалар таклиф қилинди ва улар йиғилганлар билан ўз ҳаётий тажрибалари билан бўлишдилар, оиладаги аҳилликни сақлаш бўйича ёш оилаларга, йигит-қизларга тавсиялар бердилар.
Мавзуга оид
11:22 / 13.10.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда скутер ҳайдовчиси ҳалок бўлди
10:38 / 13.10.2024
Фарғонада кредит ажратиш эвазига фермердан пул олган банк филиали менежери аниқланди
17:44 / 29.09.2024
Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиб давлатга 5,5 млрд сўм зарар етказган шахслар ушланди
10:41 / 28.09.2024