Жамият | 17:15 / 09.04.2018
8411
2 дақиқада ўқилади

Хорижда меҳнат қилишни хоҳлайдиган фуқароларга имтиёзли чипта берадиган кассалар Сурхондарёда ҳам фаолият юритмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартидаги 3584-сонли қарорига асосан чет давлатларига ишлашга кетувчи меҳнаткаш фуқароларимизга чегирмалар асосида чипталарни харид қилиши мақсадида махсус ихтисослаштирилган кассалар ташкил қилиниб фуқароларга хизмат кўрсатиши белгиланган. Бугунги кунда махсус кассалар мамлакатимизнинг барча вилоятларида ва Қорақалпоғистонда очилди ва фаолият юритмоқда, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.

Махсус кассалар Сурхондарё вилоятида 2018 йил 1 апрелдан бошлаб иш бошлади. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталари ҳамда иқтисодий (эконом) класс авиачипталар нархларига 20 фоизгача чегирма тақдим этиб, темир йўл ва авиачипта харид қилиш харажатларини қисман қоплаш учун 300 минг сўм миқдорда беғараз тўлов бир йилда бир марта “Алоқабанк”АТБ амалга оширилади. Ўз навбатида чипта харид қилгач фуқарога хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус кассаларда “ЎзАгросуғурта” ва “Кафолат” суғурталари ходимлари полюсларни расмийлаштиришади.

2018 йил 1 апрелда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикасидан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида хорижга чиқаётган фуқаролар учун ихтисослаштирилган кассанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Сурхондарё вилоятининг ҳоким ўринбосари, Термиз шаҳар ҳокими ўринбосари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Сурхондарё минтақавий филиали директори қатнашди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид