Ўзбекистон | 19:25 / 09.04.2018
6026
3 дақиқада ўқилади

Идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали қарздорликни аниқлаш қачондан бошлаб амалга оширилади?

Фото: Zakon.kz

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг “Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолияти самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 23 июндаги Ф-4977-сон фармойиши ва Вазирлар Маҳкамасининг “Коммунал хизматларнинг ягона биллинг тизимини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 14 сентябрдаги 726-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 20-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилди.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирадилар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юкланди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар

Вазирлар Маҳкамасининг “Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 20-модда):

а) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилди:

“Бунда, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали қарздорликни аниқлаш электр ва газ таъминоти бўйича 2019 йил 1 январдан, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади”;

б) 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилди:

“Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятларида - идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали қарздорлик ҳақидаги маълумотлар электр ва газ таъминоти бўйича 2019 йил 1 январдан, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб юборилиши таъминлансин”.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид