Жаҳон | 19:00 / 09.04.2018
4656
1 дақиқада ўқилади

Lufthansa 10 апрель куни 800дан ортиқ рейсни бекор қилади

Фото: DPA

Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси 10 апрель куни давлат хизматчиларининг иш ташлаши туфайли 800дан ортиқ рейсни бекор қилади. Бу ҳақда авиакомпания баёнотида хабар берилган.

Verdi хизматлар соҳаси ишчилари касаба уюшмаси давлат хизматчиларини 10 апрель куни Германиянинг тўртта аэропорти – Франкфурт Майн, Мюнхен, Кельн ва Бременда иш ташлашга чақирди. У тахминан 90 минг йўловчини қамраб олиши мумкин.

Авиакомпаниядан таъкидлашларича, акцияда аэропортлар хавфсизлик хизмати ва ер усти хизмати ходимлари иштирок этади.

Шу тариқа Verdi иш берувчилар билан тариф музокараларнинг навбатдаги босқичи олдидан босимни ошириш ниятида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид