Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзо Улуғбек туманида автомобиллар тўқнашуви, икки шахс тан жароҳати олди
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 7 апрель куни соат 11.00ларда 1959 йилда туғилган А.Б. ўзининг бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасини Юнусобод кўчасида ҳайдаб кетаётиб орқага қайрилиб олаётган вақтида асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган 1994 йилда туғилган Б.Т. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси А.Б. жароҳат олиб касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган ва унинг йўловчиси, 1992 йилда туғилган М.Ж. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026