Жаҳон | 23:48 / 10.04.2018
10282
1 дақиқада ўқилади

Британия бош вазири Тереза Мэй шаҳзода Гаррининг никоҳ тўйига таклиф қилинмади

Фото: РИА Новости

Шаҳзода Гарри ва актриса Меган Маркл ўзларининг никоҳ тўйларига Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйни таклиф қилишмади. Бу ҳақда Британия ҳукуматидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. Буни шаҳзоданинг вакили ҳам тасдиқлаган.  

“Ҳазратия олиялари ҳукумати билан бу қарор бўйича маслаҳатлашув ўтказилган. Қарорни қироллик хонадони қабул қилди”, деб айтган манба ва ҳам британиялик, ҳам хорижий сиёсатчиларни тўйга таклиф қилмасликка қарор қилинганини қўшимча қилган. 

Никоҳнинг ўзи 19 май куни Виндзор саройидаги Авлиё Георгий ибодатхонасида бўлиб ўтади. Никоҳда бутун қироллик оиласи, Меганнинг ота-онаси ва бошқа меҳмонлар иштирок этадилар. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид