Жаҳон | 09:34 / 10.04.2018
6062
2 дақиқада ўқилади

Хитой олиб кирилувчи товарларга қатор импорт божларини пасайтиради

Фото: Getty Images

Хитой 2018 йилда мамлакатга импорт қилинувчи қатор товарларга божларни пасайтиради. Шу билан бирга, автомобилларни олиб киришга божлар жиддий равишда қисқаради, дея маълум қилди ХХР раиси Си Цзиньпин Боаодаги Осиё иқтисодий форуми очилиш маросимида.

"Жорий йилда биз автомобилларни олиб киришга, шунингдек бошқа товарларга божларни жиддий равишда пасайтирамиз", - дея маълум қилди Хитой етакчиси.

Унинг сўзларига кўра, Хитой ноёб жиҳатларга эга бўлган товарлар импортини ошириш ниятида, уларга аҳолида эҳтиёж бўлиши керак.

"Шунингдек биз умид қиламизки, ривожланган давлатлар юқори технологияли маҳсулотнинг одатий ва адолатли савдоси соҳасида сунъий чекловлар жорий этишни бас қилади, товарларнинг бу тури бўйича Хитой учун экспорт назоратини енгиллаштиради", - дея қўшимча қилиб ўтди Си Цзиньпин.

Шунингдек унинг эслатишича, жорий йилнинг ноябрида Шанҳайда China International Import Expo биринчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади, у ҳар йиллик кўриниш олади. Си Цзиньпиннинг фикрича, Expo Хитой бозорини бутун дунёдан келтирилувчи товарларга очишни янада ривожлантириш учун яхши майдончага айланади.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид