Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мессининг деярли югурмаслиги аниқланди
Швейцариянинг Neue Zürcher Zeitung газетаси тадқиқотига кўра, Чемпионлар Лигаси 2017/18 мавсумида, ҳужумчилар орасида Лионель Месси жуда кам югуриши маълум бўлди. Ўйинда ўтказилган ҳар 1 дақиқа давомида аргентиналик 89,9 метр масофани босиб ўтади. Оддий инсон пиёда юрганида, 1 дақиқада 83,3 метрни босиб ўтишини ҳисобга олсак, Месси сиз ва биздан тезкор эмаслиги ойдинлашади.
Таққослайдиган бўлсак, «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду 1 дақиқада 101,9 метр масофани босиб ўтади.
Чемпионлар Лигасида Мессидан ҳам кам югурадиган фақат бир футболчи бор - «Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячиси Эрик Байи – 1 дақиқада 88,2 метр.
Энг кўп югурувчи футболчилар орасида «Порту» футболчиси Бруно Коста тенгсиз – 143,7 метр. Ундан кейинги ўринларни Адам Лаллана («Ливерпуль», 142,6 метр) ва Маҳмуд Даҳуд («Боруссия» Д, 141,7 метр) эгаллаб турибди.
«Месси кам югуради» – янгилик эмас. Масалан, ФИФА ЖЧ-2014 статистикасини эълон қилганида, Месси энг кўп масофани босиб ўтган футболчилар орасида 30-ўринда эди. Шунда кўпчилик Мессининг ўйинини танқид қилган, унинг отаси эса ўғлини чарчаб қолганини айтган эди. Бироқ, буларнинг барчаси Леога турнирнинг энг яхши футболчиси деб тан олинишига тўсқинлик қилолмади. Айни пайтда эса, «ялқов» Месси навбатдаги «Олтин тўп»ни қўлга киритишга асосий даъвогар бўлиб турибди.
Мавзуга оид
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
12:32 / 03.07.2026