Жамият | 14:22 / 10.04.2018
9930
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ўзганинг автомашинасини эҳтиёт қисмларга бўлиб сотиб юборган фирибгар ушланди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 8 апрель куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил ноябрь ойида Тошкент вилояти Янгийўл тумани Гулбаҳор кўчасида яшовчи, 1982 йилда туғилган У.М. Сергели туманида жойлашган “Мустанг” АЁҚШ олдидаги устахонада, 1991 йилда туғилган Ш.С.дан “ВАЗ-2107” русумли  автомашинасини ижарага сотиб олиш шарти билан, бир йил муддатга 2 минг АҚШ долларига келишиб, автомашинани олиб кетиб, автомашинани эҳтиёт қисмларга бўлиб сотиб юборганлиги маълум бўлган. 

Натижада У.М. ушланган.

 

Мавзуга оид