Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов АҚШ элчисини қабул қилди
2018 йилнинг 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида АҚШ Давлат котиби ўринбосари Томас Шенноннинг мамлакатига ташрифи ва АҚШ нуфузли делегациясининг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференция ишида иштироки натижалари юзасидан фикр алмашилди.
Музокараларда Тошкент форуми юқори баҳоланди ва консенсус асосида қабул қилинган конференция Декларациясининг конструктив характери қайд этилди.
Учрашувда турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-АҚШ алоқалари жадвали ва кун тартиби ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026
АҚШ Эронга нефт сотишга вақтинча рухсат берди
13:28 / 22.06.2026