Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда турмадан қочишга уриниш вақтида 23 киши ҳалок бўлди
Бразилиянинг шимолидаги Пара штатида жойлашган турмадан қочишга уриниш вақтида камида 23 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Globo телеканали хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, 22 маҳбус ва бир нафар турма назоратчиси ҳалок бўлган. Воқеа “Санта-Изабел” турмасида юз берган. Шунингдек, бир неча киши жароҳатланган.
Маълум қилинишича, маҳаллий вақт билан соат 13:00да бир гуруҳ қуролланган кишилар турмага ҳужум қилган. Улар қўлбола портловчи қурилмалар ёрдамида ўз шерикларини қамоқдан чиқариб олиш учун турманинг деворларидан бирини портлатишга уринишган. Назоратчилар маҳбуслар қочиши олдини олиш учун қурол қўллашган. Аниқланишича, баъзи маҳбусларда ҳам қурол бўлган ва улар жавоб ўти очишган.
Таъкидланишича, “Санта-Изабел” турмаси 432 киши мўлжалланган, бироқ у ерда камида 632 маҳбус сақланган.
Бразилия ахлоқ-тузатиш тизимидаги инқирозли вазият бир йилдан кўпроқ давом этмоқда. Турмалардаги жиноий гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида 2017 йил январда 150га яқин маҳбус ҳалок бўлганди. Расмий маълумотларга кўра, айни вақтда Бразилия турмаларида 676 мингга яқин маҳбус жазо ўтайди. Бу эса ушбу давлатдаги турмалар имкониятларидан 70 фоиз кўпроқни ташкил қилади.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026