Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имомали Раҳмоннинг Тошкентга ташрифи вақтида ўзбек ва тожик санъаткорларининг концерти бўлиб ўтади
Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталарининг “Дўстлик оқшоми” деб номланган навбатдаги биргаликдаги концерти Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг Тошкентга ташрифи вақтида бўлиб ўтади. Бу ҳақда 11 апрелда Тожикистон маданият вазирлиги йиғилишида маълум қилинган.
Ҳозирча Имомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи санаси белгиланмаган.
9 мартда Душанбедаги “Коҳи Борбад” санъат саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи шарафига “Дўстлик оқшоми” деб номланган ўзбек ва тожик санъаткорларининг концерти бўлиб ўтганди. Ўша концертда 250 дан кўпроқ тожикистонлик ва 100 дан ортиқ ўзбекистонлик артистлар иштирок этган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026