Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мэттис АҚШнинг Сурияда бўлишининг мақсадини маълум қилди
АҚШ Суриядаги фуқаролик урушига аралашмоқчи эмас, унинг Сурияда бўлишидан мақсад ИШИД устидан ғалаба қозонишдир, деб маълум қилди АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис АҚШ конгресси вакиллар палатасининг қуролли ишлар қўмитасидаги жараёнда.
“Аввалги ва ҳозирги маъмурият Суриядаги мақсадимиз ИШИД устидан ғалаба қозонишлигини аниқ тушунтириб қўйди, биз фуқаролик урушига аралашмаймиз”, деб айтган Пентагон раҳбари конгрессменлар саволларига жавобан.
Пентагон раҳбари ўтган йил Сурияга берилган зарба кимёвий ҳужумга жавоб бўлганини айтган. Мэттис, шунингдек, Россияни Сурия раҳбариятини қўллаб-қувватлашда ва халқаро ҳамжамиятнинг Суриядаги вазиятни тартибга солишдаги саъй-ҳаракатларига путур етказишда айблади.
“Биз урушни БМТ томонидан ташкиллаштирилган Женевадаги музокара жараёни орқали тўхтатишга содиқмиз, бироқ бунда муваффақиятга эришиб бўлмайди, чунки Россия бу саъй-ҳаракатларга тўсқинлик қилмоқда. Бироқ бу бизнинг таслим бўлишимизни англатмайди”, деб айтган Мэттис.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026