Жаҳон | 00:19 / 12.04.2018
6345
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжон ҳукмрон партияси президент сайловларида Илҳом Алиев ғалаба қозонганини эълон қилди  

Фото: Trend News Agensy

Озарбойжоннинг ҳукмрон партияси “Ени Азербайжан” раиси ўринбосари, бош вазир ўринбосари Али Ахмедов мамлакатда 11 апрелда ўтган президент сайловлари экзит-полл натижаларига изоҳ бераркан, Озарбойжон халқи амалдаги президент Илҳом Алиевга овоз бериб, тўғри танлов қилганини айтиб ўтди.

Ахмедовнинг таъкидлашича, Озарбойжондаги президент сайловларини бўлиб ўтган деб ҳисоблаш мумкин.

“Экзит-пол натижаларига кўра Илҳом Алиев 80 фоиздан кўпроқ овоз тўплаган. Озарбойжон халқи Илҳом Алиевга овоз бериб, тўғри танлов қилди”, деб айтган Ахмедов.

Сайловларда 8 номзод қатнашган, улардан 6 нафари номзоди сиёсий партиялар, бир нафари ташаббускор гуруҳ томонидан илгари сурилган. Яна бир номзод мустақил номзод сифатида иштирок этган. 

Сайловлар ўтишини 894 нафар халқаро ва 58175 нафар маҳаллий кузатувчи кузатиб борган.

Озарбойжонда 5314365 киши овоз бериш ҳуқуқига эга. Президент сайловларида улардан 74,51 фоизи, яъни 3959553 сайловчи иштирок этган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид