Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Россия янги ўта оғир ракетани 10 йилдан кейин синовдан ўтказишини айтди
Фото: Reuters
Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Россиянинг янги ўта оғир ракетасини синовдан ўтказиш 10 йилдан сўнг амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда у ВДНХдаги «Космос» павильонини кўздан кечириш чоғида айтиб ўтган, деб хабар беряпти РИА «Новости».
«Ўта оғир ракета, биринчи синов 10 йилдан кейин ўтказилиши режалаштирилмоқда», - дея маълум қилган Путин.
Унинг сўзларига кўра, Восточний космодромидаги синовлар учун махсус учириш майдончасини барпо этиш талаб қилинади.
«Режалаштирмоқдамиз ва яқин вақт ичида ишни бошлаймиз, оғир ракета учун қилмоқдамиз, энди ўта оғир ракета учун керак бўлади», - дея қўшимча қилган Путин.
Шунингдек унинг таъкидлашича, ракетани қуриш ва унга майдончани барпо этиш бир хил вақтда амалга оширилиши зарур, бунда учириш комплекси ҳам, ташувчи ҳам бир вақтда пайдо бўлиши керак.
Мавзуга оид
16:20 / 21.03.2026
Кремлга яқин иқтисодчилар Россияда йил охиригача рецессия бўлишини кутмоқда
15:23 / 20.03.2026
Путинни танқид қилган Z-блогер руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди
14:00 / 20.03.2026
SIPRI: Россия ҳарбий харажатлар ўсишининг энг юқори нуқтасидан ўтди
12:29 / 20.03.2026