Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи сектор статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Фото: imf.org
Вазирлар Маҳкамасининг 3.04.2018 йилдаги 263-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Norma ёзмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг Халқаро валюта фонди (ХВФ) кенгайтирилган Маълумотларни тарқатиш умумий тизимига қўшилиши бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Бу мамлакатимиз тўлов балансининг ҳисоби ва таҳлили тизимли асосда ХВФ методологиясига мувофиқ юритилишини тақозо этади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, қарорда ташқи сектор статистикасини шакллантириш учун концептуал асос сифатида фойдаланиш зарур бўлган ХВФ ва БМТ ҳужжатлари келтирилган. Уни шакллантириш ва эълон қилиш учун масъул бўлган органлар белгиланган:
• тўлов баланси ва халқаро инвестицион позицияси, ялпи ташқи қарз, халқаро резервлар ва айирбошлаш курслари бўйича – Марказий банк (www.cbu.uz);
• товарлар билан халқаро савдо бўйича – Давлат статистика қўмитаси (www.stat.uz).
Табиийки, бир қатор соҳа идоралари ҳам ушбу механизмга жалб этилади. Масалан, Ўзбекистонга кириб келган ва ундан чиқиб кетган хорижий фуқаролар сони ҳақидаги маълумотларни ДХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ва Давлат персоналлаштириш маркази, фуқароларимизнинг жойини ўзгартириши статистикасини эса – Давстатқўм тақдим этади. Давлатнинг ташқи қарзи ва давлат томонидан кафолатланган ташқи қарз бўйича ахборотни Молия вазирлиги маълум қилади. Божхона декларацияси асосида товарлар билан савдо қилишга доир маълумотларни ДБҚ тақдим этади.
Бунда Марказий банк вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан бошқа, ҳатто махфий ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир.
Ҳужжат 4.04.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
18:58 / 06.05.2026
Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
09:54 / 14.04.2026