Жаҳон | 00:25 / 13.04.2018
11021
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Афғонистондан қўшинларини ҳозирча олиб чиқа олмайди – Майкл Помпео

Фото: AFP

АҚШ давлат котиби лавозимига номзод Майкл Помпеонинг фикрича, АҚШ қўшинлари ҳозирча Афғонистонда қолиши керак. 

“Фикримча, АҚШ президенти томонидан танланган ҳаракатлар йўналиши тўғридир. У миссияга нисбатан камтаринлик қилмоқда. У, биз у ерда анча узоқ вақт қолаётганимизни ва бизда у ердан кетиш вазифаси борлигини, бироқ Америка у ердан бизга таҳдид қилиши мумкин бўлган террорчилик хавфини катта даражада заифлаштириш ҳолатида бўлмагунча кетишга тайёрмаслигини тан олади”, деб айтган Помпео.

“Мен ҳам сиз каби кетишимизни истасам-да, биз ҳали буни қилиш мумкин бўладиган даражага етиб келмаганмиз”, деб жавоб берган Помпео сенатор Рэнд Пол саволига. Пол АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишини қатъий талаб қилиб келади. Помпеонинг таъкидлашича, жорий ҳукумат “Афғонистонда кўпроқ барқарорлик ўрнатилишига” эришмоқчи.

АҚШ Афғонистондаги ҳарбий амалиётини 2001 йил кузида бошлаган. Бу амалиёт АҚШнинг энг узоқ давом этаётган хорижий ҳарбий амалиёти ҳисобланади.

Мавзуга оид