12:34 / 13.04.2018
5639

Тижорат баҳонаси 8200 долларни ўзлаштирган фирибгарни ушлаш чоралари кўрилди – ИИВ

Фото: Depositphotos

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 2018 йил 10 февраль куни ИИБга тушган хабарга кўра, 2017 йил 22 декабрь куни номаълум шахс Тинчлик кўчасида жойлашган “Тинчлик” супермаркети олдида 1990 й.т. У.У.ни алдаш йўли орқали ишончига кириб, тижорати учун 8200 АҚШ доллари зарурлиги ва 2017 йил 23 декабрь куни олган пулларини қайтариб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлган. 

Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Шайхонтоҳур тумани Эркин тор кўчасида яшовчи, 1989 й.т. О.Я. содир этганлиги аниқланиб, уни ушлаш чоралари кўрилган.

Top