“Махфий топшириқ”

Сўнгги вақтларда турли вазирлик ва қўмита матбуот хизматлари раҳбар номидан тизимда фаолият юритаётган масъул ходимларга махфий топшириқ бораётгани, бунга ишонмаслик ҳақида огоҳлантириш билан чиқа бошлади.     

Масалан, Божхона қўмитаси раиси номидан тизимда фаолият юритаётган масъул ходимларга Telegram орқали “яқин вақт ичида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги терговчиси Дилноза Йўлдошева боғланиб, бир қатор саволлар бериши ва муаммонинг моҳиятини батафсил тушунтириши” ҳақида топшириқ борган.

Сурат 01

Қўмита матбуот хизмати огоҳлантириш билан чиқиб, қўмита раиси номидан очилган сохта аккаунтлардан мурожаат бўлганида ишониб қолмасликни сўраган.

Спорт вазирлиги, Фанлар академияси ва бошқа ташкилотлар матбуот хизматлари ҳам шундай огоҳлантириш билан чиққан.

Сурат 02

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Асроржон Асқаров номидан ҳам тизимида фаолият юритаётган масъул ходимларга махфий топшириқ борган. Унда “яқин вақт ичида ДХХ ходими Белбеков Жандос боғланиб, бир қатор саволлар бериши” айтилган.   

Сурат 03

Схема қандай ишлайди?

“Жандос Белбеков” ва бошқа шу каби навбатчи исмлар билан боғлиқ киберфирибгарликка кўплар чув тушган. Бу схема қандай ишлашини бир ҳолат мисолида келтирамиз.

2025 йил 1 декабр куни Telegram орқали Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев номидан Бухоро вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида ишловчи Роҳилахон Отаевага махфий топшириқ борган.