Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ракеталар ҳақида ижтимоий тармоқ орқали хабар берганидан ҳайратга тушдик – Россия ТИВ
Фото: Михаил Воскресенский/РИА «Новости»
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг айтишича, АҚШ президенти Дональд Трамп «ақлли» ракеталар ҳақида хабар бериш учун ижтимоий тармоқдан фойдаланганидан ҳайратга тушган. Бу ҳақда РИА «Новости» маълум қилмоқда.
«Мен шундай кучли хабар ижтимоий тармоқлар орқали юборилганидан ҳайратга тушдим, сабаби бу айнан шерикка телефон қўнғироғини амалга оширадиган пайт эди», - дея маълум қилган у.
Захарованинг сўзларига кўра, Россияга Суриядаги ҳаракатлари учун миннатдорлик эмас, балки «ҳамкорлик» керак.
«Биз уч йил аввал таклиф билан чиққандик, бироқ ҳеч нарса ўзгармади, биз Сурия бўйича ҳақиқатдан ҳам қалинроқ ҳамкорлик қилишни хоҳлаймиз, бизга бу ҳақиқатдан ҳам керак. Биз ушбу барча муаммоларни куч билан эмас, балки телефон қўнғироғи орқали ҳал қила оламиз», - дея қўшимча қилиб ўтди Захарова.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Сурияда бажарилган иш учун миннатдорлик йўқлигидан ҳайратга тушганди.
Мавзуга оид
16:20 / 21.03.2026
Кремлга яқин иқтисодчилар Россияда йил охиригача рецессия бўлишини кутмоқда
14:00 / 20.03.2026
SIPRI: Россия ҳарбий харажатлар ўсишининг энг юқори нуқтасидан ўтди
12:29 / 20.03.2026
ЕИ йил охиригача Россия СТГдан воз кечишни режалаштирмоқда
12:27 / 20.03.2026