Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияга берилган зарбалар оқибатида жабрланганлар бор – ОАВ
Фото: SANA/Handout via REUTERS
АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг Сурия ҳудудига берилган ракета зарбалари натижасида уч киши жабрланди. Бу ҳақда Reuters Суриянинг SANA агентлигига асосан хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Хомс вилоятидаги тадқиқот марказига ҳам ташқи томондан зиён етган.
«Хомсдаги ҳарбий базага қарата учирилган ракеталар тутиб олинди ва йўналишдан четлаштирилди, оддий аҳоли вакилларининг уч нафари жабрланди», - дейилади хабарда.
Шу билан бирга, РИА «Новости»’нинг Сурия хавфсизлик органларидаги манбага асосан хабар беришича, оддий аҳоли вакилларидан олти нафари жабрланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Сурияга зарбалар бериш якунлангани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:13 / 12.05.2026
Пентагон АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушнинг нархини очиқлади
18:16 / 12.05.2026
АҚШ бутун дунё бўйлаб 120 та биолаборатория ишини ўрганади
17:39 / 12.05.2026
Марказий Осиё ҳарбийлари АҚШ Қуролли Кучлари ўқув машғулотида иштирок этади
23:12 / 11.05.2026