Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралиялик балиқчи акуладан бирйўла 100 га яқин акула боласини олди (видео)
Австралияда балиқчи ўлик акулада кесерча кесиш амалиётини ўтказди ва унинг 98 та боласини қутқариб қолди. Ноодатий воқеа видеоси YouTube-каналида тақдим этилди.
Акуланинг қорни қимирлаётганини кўрган 46 ёшли балиқчи Мэтью жониворнинг қорнини ёрди ва у ерда акула болалари борлигини кўрди.
"Мен инстинктив ҳаракат қилдим. Авваллари бундай ишга қўл урмагандим. Умуман олганда, анчадан бери балиқчилик билан шуғулланаман, шунинг учун акулачаларни имкон қадар тезроқ олиш кераклигини тушундим", - дея Мэтюнинг сўзларини келтиради Daily Mail нашри.
Мэтью акула болаларининг бу қадар кўп бўлишини кутмаганди. Муваффақиятли "операция"дан кейин эркак уларни сувга қўйиб юборди, она акула гўштини эса оила аъзолари билан истеъмол қилди.
Мавзуга оид
18:35 / 18.04.2026
Малдивда сайёҳ акула ҳужумидан сўнг бир оёғидан айрилди
12:28 / 05.02.2026
Фото ва видеоқайд орқали аниқланадиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати белгиланди
18:50 / 20.01.2026
Австралияда акулалар ҳужумидан кейин ўнлаб пляж ёпилди
19:05 / 21.10.2025