Ибраҳимович яна бир марта жамоасига ғалаба келтирди
MLS чемпионатининг олтинчи турида «Лос-Анжелес Гэлакси» «Чикаго Файр»ни мағлубиятга учратди - 1:0. Ўйиндаги ягона голни Златан Ибраҳимович Эшли Коулнинг пасидан кейин уришга муваффақ бўлди.
36 ёшли швециялик ҳужумчи учун ушбу ўйин Америкадаги учинчи ўйин бўлди, у бу ўйинда илк марта бошланғич таркибда майдонга тушди. Унинг ғалабали голи эса Америкадаги учинчи голига айланди. У бу ўйиннинг иккинчи бўлимида захирага олинган, унинг 3 ўйинда «Гэлакси» сафида майдонда ўтказган вақти 128 дақиқани ташкил қилмоқда. Ибраҳимовичнинг голлари жамоага 6 очко олиб келди.
«Лос-Анжелес Гэлакси» 6 ўйиндан кейин Ғарбий конференцияда иккинчи ўринда бормоқда. «Чикаго Файр» Шарқий конференцияда тўққизинчи ўринда жойлашган.
Мавзуга оид
15:06 / 28.06.2023
Ибраҳимович, Бэйл, Игуаин ва бу йил фаолиятини якунлаган бошқа юлдузлар
19:56 / 12.06.2023
Венгерга йўқ деган, Моуриньони отасидек кўрган, Гвардиоладан нафратланган. Ибраҳимович фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзалар
03:17 / 05.06.2023
«Футбол билан хайрлашиш фурсати етди». Златан Ибраҳимович фаолиятини якунлаганини эълон қилди
14:10 / 21.11.2021