Жаҳон | 16:10 / 16.04.2018
9312
2 дақиқада ўқилади

Афғонистоннинг 49 фуқароси этник қозоқ мақомини олишга уринди, уларнинг аксарияти қидирувда

Афғонистоннинг 49 нафар фуқароси этник қозоқ мақомини олишга уринган. Бу ҳақда 16 апрель куни спикер ўринбосари Владимир Божко Қозоғистон парламентидаги ҳукумат соати давомида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, 2017 йилда республикага 5,5 миллиондан зиёд киши ташриф буюрган, шу жумладан Қозоғистоннинг собиқ фуқаролари. Хорижий ишбилармонлар ва туристларнинг мамлакатга кириши кенгайди, Қозоғистонга ишчи кучини жалб қилиш тартиби инвесторлар учун соддалаштирилди.

Депутат халқаро вазият ва миграция оқимларининг ўсиши, ички миграция хавфсизлик кучлари ва Ташқи ишлар вазирлигига қўшимча масъулият юклатишини таъкидлади.

«Бу рақамлар ташвишга солмоқда: Афғонистоннинг 49 фуқароси этник қозоқ мақомини олишга уринган. Уларнинг аксарияти ҳозир қидирувда. Бангладеш ва Афғонистон фуқаролари мамлакатимиз ҳудудидан Европага кириб олиш учун фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Қозоғистоннинг 85та рўйхатдан ўтган ширкати орқали икки трансмиллий жиноий гуруҳ Хитойдан Қозоғистонга оммавий ноқонуний кириш каналини ташкил қилган», - деди В.Божко. 

Бу, унинг фикрича, мигрантлар келаётган мамлакатларда вазиятнинг беқарорлашуви, террорчилик ва жиноий таҳдидларнинг ўсиши, ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг кескин ортиши, туб аҳолининг одатий ҳаётига босим кўпайишига олиб келиши мумкин. Террорчиларнинг мамлакатга кириб бориш хавфи алоҳида хавф туғдиради.

 

Мавзуга оид