Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минтақаларда 2019 йилдан коммунал тўловлар бўйича маълумотномаларсиз нотариал расмийлаштириш бошланади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2017 йилдаги «Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 106-сон қарорига қўшимчалар киритилди, деб ёзмоқда Norma.
Эслатиб ўтамиз, идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини нотариал тасдиқлаш Тошкент шаҳрида 2017 йил 1 июлдан бошлаб амалга оширилмоқда, бутун республика бўйича эса жорий йил 1 июлдан бошланади.
Пойтахтимизда солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарз мавжудлиги автоматик равишда текширилмоқда. Яъни аризачи тўловлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотномалар тақдим этмайди. Ушбу ахборотни нотариусларнинг ўзи электрон тизим орқали оладилар.
Қабул қилинган ҳужжат билан республиканинг қолган минтақаларида нотариуслар томонидан аризачининг коммунал қарзлари ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда олинишини жорий этиш муддатлари белгиланди:
• электр таъминоти ва газ таъминоти бўйича – 2019 йил 1 январдан;
• иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича – 2021 йил 1 январдан.
Айни шу пайтдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда тегишли идора ва ташкилотлардан қарздорлик бўйича ахборот юборилиши таъминланади.
Ҳужжат 6.04.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
18:21 / 01.04.2021
Май ойидан бошлаб коммунал тўловларни қабул қилишда янги илова ишга туширилади
20:54 / 08.04.2020
Коммунал тўловларни Telegram орқали тўлаш имконияти яратилди
17:37 / 27.03.2020
Карантин даврида коммунал тўловларни тўлаш қарийб 2 бараварга камайди – вазирлик
16:28 / 23.10.2019