Жамият | 20:56 / 16.04.2018
28550
2 дақиқада ўқилади

Оҳангаронда Жазони ижро этиш бошқармаси машинаси ЙТҲга учради, маҳкумлар ҳалок бўлди

Иллюстратив фото/slovo.odessa.ua

2018 йил 13 апрель куни Тошкент вилояти “Олмалиқ-Тошкент” автойўлининг 14-километрида даҳшатли автоҳалокат рўй берди. Бунинг оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмди, яна 6 киши турли даражада тан жароҳатлари билан Оҳангарон туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Бу ҳақда KUN.UZ манбаси хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти ИИБ, Жазони ижро этиш бошқармаси, 52-сонли жазони ижро этиш муассасасига тегишли, давлат рақами10 3ХХ VSF бўлган “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси С.Т. “Олмалиқ-Тошкент” автойўлининг 14-километрида йўл чизиқларини бўяш ишларини олиб бораётган давлат рақами 10 АА 6ХХ бўлган трактор тиркамасига келиб урилган. Бунинг оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган. 52-сонли жазони ижро этиш муассасаси маҳкумлари Т.Б. шифохонага олиб бориш чоғида, П.А. шифохонада ҳаётдан кўз юмган. 

Бундан ташқари, 52-сонли жазони ижро этиш муассасасининг автомашинада бўлган яна 6 нафар маҳкуми Оҳангарон тумани тиббиёт бирлашмасига келтирилган, уларга тиббий муолажа кўрсатилган. 

Фожиа жойига туман прокурори ва бошқа мутасаддилар чиқиб, ҳодиса ўрганилган, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилган. Ушбу иш бўйича жиноий иш қўзғатилган. 

Мавзуга оид