Жамият | 11:47 / 16.04.2018
9351
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида нафақахўр 33 ёшли йигитни пичоқлади

Иллюстратив фото/ Sputnik

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Маълум бўлишича, 14 апрель куни соат 20.00ларда Холмухаммедов кўчасида яшовчи, нафақахўр, 1959 й.т. А.Х. уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида  1985 й.т. Д.А.нинг қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада Д.А. касалхонага ётқизилган. А.Х. қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид