Жамият | 11:05 / 16.04.2018
17177
3 дақиқада ўқилади

Тошкентда пойга уюштирган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди 

Фото: KUN.UZ

2018 йил 14 апрель кунидан 15 апрель кунига ўтар кечаси ИИББ ЙҲХБ шахсий таркиби томонидан тадбир ўтказилди.

Тошкент шаҳри ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан катта тезликда ҳаракатланаётган, шунингдек, “пойга” уюштираётган транспорт воситаларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

2018 йил 14 апрель куни соат 01.19ларда, М.Улуғбек тумани, М.Улуғбек кўчасида катта тезликда ҳаракатланиб юрган “Кобальт” русумли автоулов тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчиси 1985 й.т. З.О. автоуловни спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқариб юрганлиги аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автоулов вақтинчалик жарима майдонига қўйилди.

2018 йил 14 апрель куни соат 00.05ларда, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчасида катта тезликда ҳаракатланиб юрган “Ласетти” русумли автоулов тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчиси 1985 й.т. А.А. автоуловни спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқариб юрганлиги аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автоулов вақтинчалик жарима майдонига қўйилди.

2018 йил 14 апрель куни соат 18.05ларда Шайхонтохур тумани, КХАЙ кўчасида катта тезликда ҳаракатланиб юрган “Спарк” русумли автоулов тўхтатилганда, ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг тўхташ тўғрисидаги ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланиб кетган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида тўхтатилиб, ҳайдовчи 1991 й.т. Ю.Ш.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб,  автоулов вақтинчалик жарима майдонига қўйилди.

2018 йил 14 апрель куни соат 23.45ларда, Чилонзор тумани, КХАЙ  кўчасида катта тезликда ҳаракатланиб юрган “Ласетти” русумли автоулов тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчиси 1994 й.т. У.Ш. автоуловни спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқариб юрганлиги аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб,  автоулов вақтинчалик жарима майдонига қўйилди.

2018 йил 15 апрель куни соат 01.00ларда Юнусобод тумани, Янги Юнусобод кўчасида катта тезликда ҳаракатланиб юрган “Нексия” русумли автоулов тўхтатилганда, ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг тўхташ тўғрисидаги ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланиб кетган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида тўхтатилиб, текшириб кўрилганда, ҳайдовчи 1993 й.т. Ш.С. мажбурий суғурта полиси ҳам йўқлиги аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автоулов вақтинчалик жарима майдонига қўйилди.

Бундан ташқари тадбир давомида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқарган 7, мажбурий суғурта полисисиз 1, ЙПХ инспектори талабларига бўйсунмай ҳаракатланган 2 ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Мавзуга оид