Жаҳон | 15:10 / 17.04.2018
5173
1 дақиқада ўқилади

Австралия Россияни оммавий киберҳужумларда айблади

Фото: iStockphoto/BeeBright

Австралиянинг киберхавфсизлик масалалари бўйича вазири Ангус Тейлор Россияни 2017 йилда мамлакат компанияларига уюштирилган оммавий киберҳужумларда айблади. Бу ҳақда The Herald Sun ёзмоқда.
 
Таъкидланишича, Россия киберҳужумларининг мақсади Австралияга қарашли тахминан 400та компания бўлган, бироқ уларга ҳеч қандай зарар етмаган.

«Россиянинг бу уриниши – Австралия корхоналари ва жисмоний шахслари ҳакерларнинг доимий ҳужумлари объектлари эканини эслатиб қўйиш. Ҳакерлар ҳам мустақил, ҳам давлат кўмагида ҳаракат қилиши мумкин», - дея маълум қилган Тейлор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид