Ўзбекистон | 22:13 / 17.04.2018
29841
2 дақиқада ўқилади

Энди ўзбошимча шанбаликлар бўлмайди. Ўқитувчилар «текширувчилар»​га пул йиғмайди

Бугун, 17 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида «Ҳудудларда дала ва тозалаш-ободонлаштириш ишларига тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, талабалар ва ижтимоий соҳа вакилларини жалб қилишни тақиқлаш ва ушбу ҳолатларга йўл қўйган барча даражадаги ҳокимлар ва раҳбарларнинг шахсий масъулият ва жавобгарлигини оширишга қаратилган чораларни белгилаш» масаласига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Корхона, ташкилот ва муассасалардаги ходимларнинг мажбурий меҳнатга жалб этишдаги вазиятларга қатъий чора кўриш бўйича алоҳида тартиб ишлаб чиқарилиши эълон қилинди. Ҳокимият топшириғига биноан ходимларнинг иш ҳақидан қонунга хилоф равишда маблағ ушлаб қолиш, ғўза парвариши, коммунал тўловлар, «текширувчилар», ободонлаштириш учун гул кўчатлари ва ҳоказоларга маблағ ушлаб қолиш ҳолати аниқланса, жазо қаттиқ бўлиши баралла айтилди.

«Қонун ва ҳужжатларга хилоф равишда ҳашар ҳамда шанбаликлар ташкил этиш амалиётига барҳам бериш» тўғрисида гапирган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ходимларни мажбурий меҳнатга жалб этишда давом эттириш президент ва давлат сиёсатига қарши чиқиш эканини таъкидлаб ўтди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти