Ўзбекистон | 21:51 / 17.04.2018
12290
2 дақиқада ўқилади

Мажбурий меҳнатга қарши курашда давлат ва интернет нашрлар ҳамкорлиги йўлга қўйилади

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 17 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида ижтимоий соҳа вакилларини ободонлаштириш ва бошқа мажбурий ишларга жалб этишнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олиб бораётган ислоҳотларга зид равишда ижтимоий соҳа вакиллари, хусусан ўқитувчи ва шифокорларни турли юмушларга мажбурлаётган мутасаддилар қаттиқ огоҳлантирилди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда ҳудуд миқёсида ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқишда ходимлар меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ҳолатининг олдини олиш ва фуқароларни жамоат ишларига қонуний жалб этилишига эндиликда алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этиши белгиланмоқда. Айниқса, бюджет ташкилоти ходимлари қишлоқ хўжалиги, коммунал хўжалик, қурилиш ва ободонлаштириш, иккиламчи хом-ашё йиғиш ишларига мажбуран жалб этилмаслиги алоҳида назоратга олинади.

Ҳукумат томонидан барча мутасаддиларга аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича зудлик билан ҳуқуқ-тартибот органларига маълумот етказилишини таъминлаш вазифаси қўйилмоқда. Мажбурий меҳнатни бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан оммавий ахборот воситасида мажбурий меҳнат мавзусида ёритилаётган материаллар тизимли равишда ўрганиб борилиши қатъий белгиланди ва интернет нашрлар билан ҳамкорлик кучайтирилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти