Эрон зиёрат ва тиббиёт туризми йўналишида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди
Теҳронда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги 12-Ҳукуматлараро қўшма комиссияси йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари томонидан Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига доир тақдимот ташкиллаштирилди, шу билан бирга эронлик ҳамкорлар билан қатор музокаралар ўтказилди. Эрон томон зиёрат ва тиббиёт туризми йўналишида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди, дея хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Форум давомида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари Эроннинг Маданий мерос, ҳунармандчилик ва туризм вазири ўринбосари Муҳаммад Муҳиб Худоий, вазирликнинг маркетинг ва тарғибот бўлими бошлиғи Лайло Аждарий, шунингдек ITAO - Эрон туроператорлар ассоциацияси маслаҳатчиси Маҳмуд Бонақдия билан учрашувлар ўтказишди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон томон мамлакатда мусулмон сайёҳлар учун яратилган шароитлар, бой ислом маданияти ва меросининг қайта тикланишига доир янги лойиҳалар - Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, Имом Ал-Бухорий номидаги илмий-тадқиқот маркази, шунингдек ҳалол сертификатининг жорий қилиниши, замонавий туристик инфратузилма ва туризмнинг турли йўналишлари ҳақида сўзлаб берди. Бундан ташқари, Эрон туроператорлари ассоциацияси вакилларига "Ўзбекистонни зиёрат қилиш учун 10 сабаб" рисоласи ҳамда тақдимот слайдлари тақдим этилди.
2017 йилги статистикасига кўра, Эрон Ислом Республикасининг 10 миллионга яқин фуқароси хорижий мамлакатларга саёҳат қилган ва уларнинг аксарияти оилавий саёҳатлар бўлган. Шунинг учун Эрон томон Ўзбекистон билан зиёрат ва тиббиёт туризми бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди.
Мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти қайтадан очилган Ўзбекистон-Эрон савдо уйида тарғиб қилинади. У ерда Ўзбекистондаги туризм ҳақида тарқатма материаллар тақдим этилади ва марказий залда мунтазам равишда Ўзбекистоннинг турли шаҳарлари ҳамда туризм йўналишлари ҳақида видеороликлар намойиш этилади.
Мавзуга оид
16:19
Футболда мураббий нимага керак? Эронга қарши футбол ўйнамаганимиз ҳақида
19:41 / 11.10.2024
Эрон Саудия Арабистони ва Форс кўрфазидаги бошқа нефт объектларига ҳужум уюштириш билан таҳдид қилди
18:31 / 11.10.2024
Шавкат Мирзиёев Эрон президенти билан учрашди
19:33 / 09.10.2024